1

Салиҳ Айнурал: Ўзбекистон - бориб кўриш шарт бўлган ўлка

ДУНЁ 21.07.2021, 15:29
Теглар: Туркия
Салиҳ Айнурал: Ўзбекистон - бориб кўриш шарт бўлган ўлка

Туркиядаги оммабоп электрон нашрдан бири - «haberakdeniz.com.» сайтида ўзбек диаспорасининг фаол вакили, профессор Салиҳ Айнуралнинг  «Ўзбекистон - бориб кўриш шарт бўлган ўлка» сарлавҳали мақоласи эълон қилинди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА .

 Материалда Ўзбекистоннинг тарихий мероси, туризм салоҳияти, муқаддас ислом дини билан боғлиқ қадамжолари ва бугунги замонавий ривожланиши батафсил қаламга олинган.

Мақолада таъкидланишича, қадим маданиятлар чорраҳаси бўлган Ўзбекистон Марказий Осиёнинг барча давлатлари билан умумий чегарадош.

"Ўзбекистон тарихий, маданий меъроси жиҳатидан Марказий Осиё давлатлари орасида  энг бой мамлакатдир. Айниқса, Самарқанд, Бухоро, Хива ва Шаҳрисабз осмон остидаги очиқ шаҳар-музейлар сифатида эътироф этилади. Бу шаҳарларда бўлсангиз, кўчаларида кезсангиз ўзингизни тарихга тушиб қолгандек ҳис қиласиз. Тасаввур қилинг, Самарқандни айланиб юриб, мактабда ўрганганларингиз, китоблардан ўқиб ҳайратланган Улуғбекнинг расадхонасига дуч келасиз. У дамда ўзингизни фазо қаърида ҳис қиласиз. «Зижи жадиди Кўрагоний» жадвалидаги 1018 та юлдузга саёҳат қилгандек тассаввур қиласиз ",- деб ёзади муаллиф.

 Нашрда бутун ҳаёти давомида бир марта ҳам енгилмаган, қудратли давлат барпо этган Соҳибқирон Амир Темур ҳақида алоҳида маълумотлар ўрин олган.

 «Самарқандга борганингизда Амир Темур  мақбарасини, Мирзо Улуғбек, Тиллакори ва Шердор мадрасаларини албатта томоша қилинг. Дунё илмига улкан ҳисса қўшган ва Ўзбекистонда туғилган Беруний, Хоразмий, Ибн Сино, Фарғоний, Улуғбек ва Али Қушчидек мутафаккир олимлар билан айни ҳаводан нафас олгандек бўласиз.  Самарқандга борганда туркий халқлар илм ва тафаккурга қанчалик аҳамият бергани ва олимларни не чоғли эъзозлаганини юракдан шоҳид ҳис қиласиз. Буюк алломалар Имом Бухорий, Мотуридий, Термизий, Баҳоуддин Нақшбандий ва Хўжа Убайдуллоҳ Аҳрор ҳазратларининг мақбаралари ёки Қусам Ибн Аббоснинг қабрлари жойлашган Шоҳи Зинда ансамблини зиёрат килсангиз ўзингизни худди илоҳий оламда ҳис қиласиз. Шунинг учун, Ўзбекистон фақатгина Туркия халқининг эмас, бутун ислом оламининг бориб кўриши керак бўлган мамлакат сифатида аҳамиятлидир”, - дея таъкидланади.

Мақолада ёзилишича, пойтахт Тошкент ўзининг кенг йўллари, ям-яшил боғлари ва кўркам бинолари билан Туркия учун наъмуна бўла оладиган шаҳардир.

«Қисқаси, Ўзбекистон биз учун табиат гўзалликлари, тарихий ва маданий бойлиги ҳамда муштарак қадриятлари нуқтаи назаридан бориб кўрилиши керак бўлган ўлкаларнинг аввалида туради. Ўзбекистонга борганингизда ўзингизни зинҳор бегона ҳис қилмайсиз», - деб ёзади Салиҳ Айнурал.

 

Мақоланинг тўлиқ шакли билан қуйидаги ҳаволаси орқали танишишингиз мумкин.

Шарҳлар

Эрдўған Ироқ билан муносабатларда бурилиш нуқтаси борлигини маълум қилди

22.04.2024, 20:57

Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғаннинг Ироққа ташрифи ва унинг доирасида имзоланган келишувлар Туркия-Ироқ муносабатларида янги бурилиш нуқтаси бўлишига ишонч билдирди. Бу ҳақда давлат раҳбари Ироқ...
Туркиядаги ўзбекистонликлар огоҳликка чақирилди

21.04.2024, 15:36

Туркия ҳудудида бўлган ўзбекистонликлар огоҳликка  чақирилди. Бу ҳақда Истанбул Бошконсулхонаси хабар берди. Хабар берилишича, Туркия ҳудудида кенг тарқалаётган фирибгарликнинг навбатдаги турларидан бири:онлайн савдо орқали берган буюртмани...
Туркияда мухолифат Эрдўғоннинг партиясини мағлуб этди

01.04.2024, 09:13

Аввал хабар қилганимиздек, якшанба куни Туркияда маҳаллий ҳокимиятларга сайловлар бўлиб ўтди. Баённомаларнинг 93 фоиз санаб чиқилганда, Республика халқ партияси 37,4 фоиз, ҳукмрон Адолат ва тараққиёт...
Озарбайжон, Туркия ва Грузия ҳамкорлиги бўйича Боку декларацияси имзоланди

18.03.2024, 10:30

Озарбайжон, Туркия ва Грузия ташқи ишлар вазирларининг учрашуви якунлари бўйича Боку декларацияси имзоланди.Бу ҳақда Озарбайжон ташқи ишлар вазири Жейҳун Байрамов Туркия ва Грузия ташқи ишлар...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1