1

Хитойга сув тошиши туфайли камида 18 киши қурбон бўлди (фото)

ДУНЁ 21.07.2021, 17:13
Теглар: Хитой, тошқин
Хитойга сув тошиши туфайли камида 18 киши қурбон бўлди (фото)

Хитойнинг марказий кўчаларидаги сув тошқинлари туфайли 18 киши қурбон бўлди. 200 минг киши эса эвакуация қилиниб хавфсиз ҳудудга кўчирилди. Бу ҳақда Хитойнинг  South China Morning Post нашри хабар бермоқда.

Дарёнинг тошиб кетиши мамлакатнинг аҳолиси энг кўп бўлган минтақаларидан бири бўлган Хенан провинциясига катта таъсир кўрсатган.

Сўнгги ўн йилликлардаги энг кучли ёғингарчилик деб таърифланган мазкур ҳодиса оқибатида Хитойнинг марказий қисмида ёғингарчилик ва сув тошқини қурбонлари ўсишда давом этди. Тахминан 200 минг киши бошқа ҳудудга кўчирилган ва камида 18 киши вафот этган.

Чженжжоуда тошиб кетган тўғон мамлакатнинг аҳолиси энг кўп бўлган минтақаларидан бири бўлган Хенан шаҳрига талофат етказган.

Бутун хиёбонлар ва метро туннеллари 12,6 миллион аҳолиси бўлган темир йўл маркази бўлган Чженжоу сув остида қолди, сешанба оқшомида тезликда кетаётган метро поездига  сув тошиши туфайли 12 киши ҳалок бўлди. Девор қулаши натижасида эса икки киши қурбон бўлди.

Кучли ёмғирлар Хенаннинг бошқа қисмларини ҳам уриб, провинция бўйлаб темир йўл ва бошқа транспорт алоқаларини тўхтатди.

Чженчжоудан 80 км ғарбда жойлашган Гонгйида кўчкилар ва тошқинлар камида тўрт кишининг ҳаётига зомин бўлганлиги ва баъзи қишлоқлар 24 соатдан ортиқ вақт давомида электр таъминотисиз қолаётгани хабар қилинди.

Хенан жамоат хавфсизлиги департаментининг хабар беришича, жанубдаги Фучжоудан Луоянг саноат шаҳрига кетаётган битта поезд, бортида 900 нафар йўловчи билан деярли 40 соат давомида ушланиб қолган.

Синоптиклар экстремал ҳодисани сўнгги ўн йилликлардаги энг кўп ёғингарчилик деб таърифладилар, Хитой давлат оммавий ахборот воситалари эса метрополитен поездлари ичида қолиб кетган аҳолининг видеолари ва тафсилотлар билан бўлишди. Бошқа хабарларга кўра, баъзи касалхоналарда электр қуввати тугаган.

Шарҳлар

Қозоғистоннинг Тошкент вилоятига чегарадош ҳудудида сув тошқини кузатилмоқда (видео)

02.02.2023, 11:56

Туркистон вилоятидаги қатор ҳудудларда кучли сув тошқини кузатилмоқда. Маълумотни Қозоғистон Фавқулодда вазиятлар вазирлиги тасдиқлади.Маълум қилинишича, Қозоғистонда Кентау ва Туркистон шаҳарлари ҳамда 3 та туманда сув...
⚡️Хитойда бир кунда 37 миллионга яқин одам COVID-19 билан касалланди

23.12.2022, 20:25

20 декабрь куни бир кунда Хитойда 37 миллион киши коронавирус билан касалланди. Бу ҳақда Bloomberg агентлиги Хитой соғлиқни сақлаш миллий комиссиясининг ёпиқ йиғилишига таяниб хабар...
Ёқутистонда -61, Хитойда -48, Шотландия водийсида илк бор -15, АҚШда қор бўронлари ва музлаб қолган Москва... Дунё ғайритабиий совуқдан азият чекмоқда

14.12.2022, 10:23

Россия ҳудудига, хусусан, Шарқ минтақаларида ғайритабиий совуқлар яқинлашмоқда. Шунингдек, Хитой, АҚШ ва Буюк Британия каби мамлакатлар аҳолиси нолдан паст ҳароратдан азият чекади. Бу ҳақда "24-канал"...
Хитой ТИВ вакили АҚШнинг еттита давлатни босиб олиш ҳақидаги режасини эълон қилди. У қайси давлатлар? (видео)

12.10.2022, 11:42

Пекин Вашингтонга беш йил ичида етти давлатни босиб олиш режасини эслатди. Хитой Ташқи ишлар вазирлиги вакили АҚШ армиясининг истеъфодаги генерали Уэсли Кларкнинг Пентагоннинг 20 йил...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1