Ижтимоий тармоқларда "Tracker" русумли, 01 779 VSC давлат рақам белгили махсус хизмат автомобилининг том қисмига ўрнатилган мослама акс этган видеолавҳа тарқалиб турли муҳокамаларга сабаб бўлмоқда.
ИИВ ЙҲХББ нинг маълум қилишича, мазкур мослама йўлларда назоратни таъминлашда инсон омилини чеклаш, фуқаролар билан мулоқотни қисқартириш мақсадида ишлаб чиқилган. У қоидабузарлик ҳолатларини қайд этишга мўлжалланган. Ҳозирда синов тариқасида қўлланилиб, тажрибадан ўтказилмоқда.
Тажриба якунланиб, мосламадан амалиётда фойдаланиш бошланганда яна қўшимча маълумот берилиши айтилмоқда.