Ички ишлар вазирининг шахсий таркиб бўйича буйруғи билан лавозим тайинловлари амалга оширилди. Бу ҳақда вазирлик Ахборот хизмати хабар берди
Маълум қилинишича, подполковник Жалолдинов Рустам Зухурдинович Андижон вилояти, Хўжаобод тумани ИИБ бошлиғи лавозимига тайинланди.
Тайинловга қадар Р.Жалолдинов шу ернинг ўзида ИИБ бошлиғининг биринчи ўринбосари-тезкор-қидирув хизмати бошлиғи лавозимида фаолият юритган.
Бундан ташқари майор Вафаев Фарход Ахатович Бухоро вилояти, Қоровулбозор тумани ИИБ бошлиғи вазифасини бажарувчи этиб тайинланди.
Тайинловга қадар Ф.Вафаев Когон тумани ИИБ бошлиғининг биринчи ўринбосари лавозимида фаолият юритган.