1

Ургутликлар “Telegram” орқали аёлларни ҳақоратлаган эркакни тошбўрон қилишга уринишди (Видео)

ЖАМИЯТ 23.07.2021, 13:25
Ургутликлар “Telegram” орқали аёлларни ҳақоратлаган эркакни тошбўрон қилишга уринишди (Видео)

Ижтимоий тармоқларда Самарқанд вилояти, Ургут туманида халқ тўпланган ҳудуд ва махсус хафвсизлик ходимлари тўпланганларни тарқатишга уринаётгани акс этган видео тарқалди.

Самарқанд вилояти ИИБ ахборот хизмати маълум қилишича, 2021 йил 21 июль куни Ургут тумани “Дўстлик” маҳалласида яшовчи 1989 й.т. фуқаро Ш.Ш. “Telegram” интернет тармоғидаги гуруҳда, гуруҳ аъзоларини ҳақоратлаган видео мурожаатини жойлаштириб, фуқароларнинг шаъни ва қадр-қимматини беодоблик билан қасддан тахқирлаган.  

Ҳақоратли видеони кўрган гуруҳдаги айрим фуқаролар Ш.Ш. ҳақоратли сўзлари учун кечирим сўрашини талаб қилиб, унинг яшаш хонадонига боришган.

Ҳолат юзасидан туман ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 140-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, фуқаро Ш.Ш.га нисбатан қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилган.

Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. Маълум қилинишича, Ш.Ш.нинг яшаш манзилига келиб, жанжал кўтарган барча фуқароларнинг шахсига  аниқлик киритилган. Жамоат тартибини бузган ҳар бир фуқаронинг ҳаракатларига қонуний тартибда баҳо берилади.  

ИИБ ўзбошимчалик билан, қонунда белгиланмаган тартибда бошқа бир фуқарони “самосуд” қилиш ёки шу каби ҳаракатларга уриниш жиноий жавобгарликни келтириб чиқаришини эслатиб ўтмоқда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1