Оммавий ахборот воситаларида Москва вилоятидаги кафелардан бирининг яқинида меҳнат мигрантлари ўртасида муштлашув юз бергани, унда ўқ овозлари эшитилгани ҳақида хабарлар тарқалди.
Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг Москвадаги ваколатхонаси ходимлари мазкур вазиятни ўрганганда, Россия Федерацияси Ички ишлар вазирлиги ушбу муштлашув 18 июлдан 19 июлга ўтар кечаси Москва вилояти Апрелевка шаҳрида жойлашган "Хорошее место" кафеси яқинида Россия Федерациясининг 10-15 нафар фуқаролари иштирокида юз берганлиги ҳақида хабар қилган.
Ушбу можарода Ўзбекистон Республикаси фуқаролари иштирок этмаганлиги маълум бўлган.