АсосийJamiyat

Энди лицензиялаш "Лицензия” ахборот тизими орқали электрон амалга оширилади

'Энди лицензиялаш "Лицензия” ахборот тизими орқали электрон амалга оширилади'ning rasmi

“Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари тўғрисида”ги Қонун янги таҳрирда қабул қилинди.

АОКАда “Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари тўғрисида”ги Қонун мазмун-моҳиятига бағишланган матбуот анжумани ташкил этилди.

Унда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, Адлия вазирлиги ва  Бизнес-омбудсман девони мутасаддилари ҳамда соҳа мутахассислари иштирок этишди.

Шунингдек, лицензиялаш ва рухсат бериш тартиб-таомилларини тубдан такомиллаштиришга қаратилган ва илғор хорижий тажриба асосида ишлаб чиқилган янги таҳрирдаги “Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари тўғрисида”ги Қонун ҳақида батафсил маълумот берилди.

Мазкур Қонун тадбиркорлик субъектларига кенг қулайликлар яратиб, соҳадаги бюрократик тўсиқлар, коррупциявий омиллар ва давлат органларида қонун бузилиши ҳолатларини бартараф этишга, лицензиялаш ва рухсат бериш билан боғлиқ барча жараёнлар тўлиқ рақамлаштирилиши орқали уларнинг шаффофлиги таъминланишига, лицензиясиз, рухсатномасиз ва ваколатли органни хабардор этмасдан фаолият амалга оширилишининг олди олиниши ва юридик шахсларнинг масъулияти янада ошишига қаратилган.

Бошқа янгиликлар