Сурхондарё вилоятининг ичимлик сув таъминоти етиб бормаган ҳудудларидаги аҳолисига эндиликда махсус сув ташиш машиналари ёрдамида ичимлик суви етказиб берилади.
Ўзбекистонда аҳолига ичимлик сувини етказиб бериш мақсадида Хитой халқ республикасидан махсус сув ташиш машиналари олиб келинди.
“Ўзсувтаъминот” АЖ томонидан Сурхондарё вилоятининг ичимлик суви етиб бормаган ҳудудларида истиқомат қилувчи фуқароларни вақтинчалик ичимлик суви билан таъминлаш мақсадида 25 та "SHACMAN" русумли махсус автомашиналарининг топшириш маросими бўлиб ўтди.