АсосийJamiyat

Бугун Ўзбекистонда 46 даража иссиқ бўлади

'Бугун Ўзбекистонда 46 даража иссиқ бўлади'ning rasmi

Ўзбекистон Гидрометеорология хизмати хабарига кўра, бугун кундуз куни Ўзбекистонда иссиқ об-ҳаво бўлиши кутилмоқда, ушбу ҳолат Эрон ҳудудларидан жуда иссиқ ҳаво кириб келиши ҳисобигадир. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳаво ҳарорати 39-44° ни ташкил этади, жанубда ва чўл ҳудудларида баъзи жойларда 45-46° гача бўлади.

Пойтахтимизда ёғингарчилик кутилмайди. Ҳаво ҳарорати 40-42° ни ташкил этади.

Тоғли ҳудудларда ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳаво ҳарорати 28-33° бўлади.

 

    Бошқа янгиликлар