Кеча юртимизда коронавирус аниқланганлар сони 773 нафарга, пневмония қайд этилганлар сони эса 507 нафарга етди, дея хабар бермоқда ССВ Ахборот хизмтаи.
Маълум қилинишича, 2021 йил 23 июль ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 123559 (+773) нафарни ташкил этмоқда.
Янги касалланиш ҳолатларининг:
-68 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
-21 нафари Андижон вилоятида,
-17 нафари Бухоро вилоятида,
-94 нафари Жиззах вилоятида,
-14 нафари Қашқадарё вилоятида,
-12 нафари Навоий вилоятида,
-33 нафари Наманган вилоятида,
-85 нафари Самарқанд вилоятида,
-27 нафари Сирдарё вилоятида,
-88 нафари Сурхондарё вилоятида,
-81 нафари Фарғона вилоятида,
-29 нафари Хоразм вилоятида,
-95 нафари Тошкент вилоятида,
-109 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.
Бундан ташқари, кеча кун давомида 507 нафар кишида пневмония аниқланди.
Касалликдан соғайганлар жами 117962 (+659) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 95 фоизни ташкил этмоқда.
Шунингдек, 7 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 826 нафарни ташкил қилди.






