Кеча, 23 июль куни Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист, кўплаб роллари билан халқнинг суюкли актрисасига айланган Раъно Шодиева келин олди.
Тўнғич ўғли Диёр уйлангани ҳақида хабар ва видеолар ижтимоий тармоқларда кенг тарқалди. Актрисанинг ўзи ва ҳамкасблари ҳам висол оқшомидан видеоларни инстаграмда бўлишиб боришди.
Пойтахтдаги "Эзидиёр" ресторанида бўлиб ўтган бахт кечасида куёв Диёр ва келин Анастасияни қутлаш учун ўзбек шоу-бизнесининг кўплаб вакиллари меҳмон бўлишганини кўриш мумкин.
Ижтимоий тармоқдаги маълумотларга қараганда келин рус миллатига мансуб. Шунга қарамай, тўй ўзбек миллий урф одатларига мос — куёв навкар, чиройли келин салом маросимлари билан ўтказилди.
Қуйидаги ҳаволада эса висол оқшомидан видеороликни томоша қилишингиз мумкин.
Дарвоқе, тез кунларда Раъно Шодиева қизини ҳам узатишга тайёрланаяпти. Актрисанинг қизи Рахшона ўзининг инстаграм саҳифасида ушбу янгилик билан бўлишган эди.






