Бугун, 24 июль куни эркаклар ўртасида бокс баҳсларига старт берилди. -91 кг вазн тоифасида иштирок этаётган Санжар Турсунов илк босқичда мағлубиятга учради.
Жазоирлик Абделхафид Бенчабла ушбу баҳсда ҳакамларнинг қарори билан ғалаба қозонди. У дастлабки раунддаги фаоллик ва асосан қарши ҳужумлар натижасида Турсуновни мағлуб этишни уддалади.






