1

Яшнободда сотувчига пичоқ тираб, пулларини ўмарган жиноятчилар қидирувга берилди (видео)

ЖИНОЯТ 24.07.2021, 17:59
Теглар: Яшнобод, пичоқ, сотувчи, Олтинтепа
Яшнободда сотувчига пичоқ тираб, пулларини ўмарган жиноятчилар қидирувга берилди (видео)

Интернет тармоғида Олтинтепа кўчасида номаълум шахслар дўконга кириб, сотувчига таҳдид  қилгани ҳамда пулларни ўмаргани ҳақида видео тарқалди.

Тошкент шаҳар ИИББ ҳодиса юзасидан изоҳ берди

23 июль куни тахминан соат 13.55 да Яшнобод тумани ИИО ФМБ навбатчилик қисмига келиб тушган хабарга кўра, шу куни соат 13.15 да 4 нафар номаълум шахслар Олтинтепа кўчасидаги дўконга кириб, 26 ёшли сотувчи Хумоюн И.га пичоқ билан таҳдид қилиб мобиль телефон ва 4.000.000 сўм пулни олиб, воқеа жойини тарк этишган.  

Кўрилган тезкор чоралар натижасида гумонланувчилар муқаддам судланган 47 ёшли Дмитрий Л., 43 ёшли Валентин Н., 45 ёшли Алексей К. ва 37 ёшли Дмитрий Ш.лар эканликлари маълум бўлган.  

Айни вақтда 47 ёшли Дмитрий Л. ва 43 ёшли Валентин Н.лар қўлга олинганлар, 45 ёшли Алексей К. ва 37 ёшли Дмитрий Ш.ларни қўлга олиш чоралари кўрилмоқда.

Шарҳлар

Китоб тумани марказий шифохонасидаги пичоқбозлик бўйича қўшимча маълумот берилди

20.07.2022, 09:14

Куни кеча, интернет сайтлари, телеграм каналлар ва ижтимоий тармоқларда Китоб тумани тиббиёт бирлашмасида бир гуруҳ фуқаролар ўртасида жанжал юз берганлиги акс этган видеотасвирлар  эълон қилинди. Мазкур...
Яшнобод туманида алимент олувчиларга пластик карталари тарқатилмоқда

11.04.2021, 12:00

Муҳтарам президентимизнинг 2020 йил 24 ноябрьдаги ПФ-6118-сонли фармонида белгиланганидек, суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тизимини янада такомиллаштириш чора тадбирлари амалга ошириш юзасидан...
Қашқадарёда эркак ухлаб ётган хотинини пичоқлаб қўйди (видео)

03.02.2021, 14:05

2021 йил 31 январ куни Китоб туманининг Севаз қишлоғида эр ухлаб ётган хотинини пичоқлаб ўлдириб қўйди.“Замон” информацион дастурида мазкур ҳолат бўйича махсус репортаж тайёрланди.Мазкур ҳодиса...
Яшнободда ИИО ФМБ Тергов бўлими томонидан фирибгарлик бўйича жиноий иш қўзғатилди

09.11.2020, 11:14

Яшнобод тумани ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига 45 ёшли Дилмурод Д. мурожаат қилиб, август ойида ундан бир ҳафатага жами 11.500.000 сўмлик 18 та қурилиш ҳавозалари ва...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1