1

Россияга ишлаш учун борган фуқароларнинг берилмаётган маошлари тартибга солинади

ЖАМИЯТ 24.07.2021, 18:25
Теглар: Россия, маош, Мигрант
Россияга ишлаш учун борган фуқароларнинг берилмаётган маошлари тартибга солинади

Ижтимоий тармоқларда бир гуруҳ ўзбекистонлик меҳнат мигрантларининг Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг Андижон вилояти филиали орқали Россияга ишлаш учун боргани, аммо ваъда қилинган ойлик маошлари берилмаётгани ҳақида мурожаати тарқалди.

Россиядаги бир гуруҳ Ўзбекистон фуқароларининг йўллаган мурожаати юзасидан Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ахборот хизмати муносабат билдирди.

Агентлик ахборот хизмати маълум қилишича , Черкесск шаҳридаги “Южный” агрокомбинати корхонасида вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошираётган фуқаролар мурожаатига асосан уларнинг муаммоларини ўрганиш мақсадида жорий йилнинг 14-16 июль кунлари Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ишчи гуруҳи ушбу корхонага ташриф буюрган.

 Ташриф доирасида ижтимоий тармоқлар орқали мурожаат қилган фуқаролар билан ҳам учрашилган.

Ўрганишлар натижасида мазкур корхонада 2019 йилдан буён 46 нафар самарқандлик юртдошларимиз меҳнат фаолиятини амалга ошираётгани, 2021 йилда яна 109 нафар андижонлик Ўзбекистонлик фуқаролар иш бошлагани маълум бўлган.

Иш берувчи корхона раҳбарияти билан меҳнат мигрантларининг яшаш ва меҳнат шароитларини яхшилаш, ойлик маошларини ўз вақтида бериш ҳамда ҳужжатларни расмийлаштириш жараёнларини тезлаштириш бўйича келишув далолатномаси расмийлаштирилган.

Ҳозирги вақтда Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги томонидан юқоридаги мурожаат назоратга олинган.

Шарҳлар

Россия Эронга 24та қирувчи самолёт бермоқчи

21.04.2024, 17:45

Келгуси ҳафтада Россия Эронга 24 та Су-35 қирувчи самолётини топширади. Бу ҳақда “The Wall Street Journal” нашри маълум қилганди. Эроннинг бир қатор ОАВларининг хабар беришича, Россия...
Қозоғистондан 120 дан ортиқ хорижлик чиқариб юборилди

18.03.2024, 12:51

Қозоғистондан 120 дан ортиқ ноқонуний муҳожир чиқариб юборилди, деб хабар берди Polisia.kz.“Мигрант” тадбири давомида ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари беш кун давомида 10 мингдан ортиқ миграция қонунчилиги...
Россиядаги эри билан жанжаллашган аёл фарзандларини калтаклади. Онага нисбатан жиноий иш очилди (видео)

15.07.2023, 09:45

Самарқанд вилояти Каттақўрғон туманида 1996 йилда туғилган аёл Россияда ишловчи эри билан жанжаллашиши оқибатида икки нафар вояга етмаган қиз фарзандларини калтаклаб, уни тасвирга олиб, эрига...
Россиялик қутқарувчилар Туркиядаги вайроналар остидан 150 минг АҚШ доллари топиб олишди

14.02.2023, 13:14

Россиялик қутқарувчилар қидирув-қутқарув ишлари давомида Туркиядаги турар-жой биноси вайроналарини тозалаш чоғида катта миқдорда пул топди. Бу ҳақда Россия Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабар қилди."Россия Фавқулодда вазиятлар...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1