АсосийJamiyat

3 ой текинга ишлаган ишчилар масаласи ҳал этилди

'3 ой текинга ишлаган ишчилар масаласи ҳал этилди'ning rasmi

Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман)га Бухоро вилояти, Пешку туманидаги “Нефтгазқурилиштаъмир” АЖ ишчи-ходимлари томонидан ойлик маошларини берилмаётгани бўйича мурожаат келиб тушган.

Омбудсман ахборот хизмати маълум қилишича, мурожаатда 20 нафардан ортиқ ходимларга иш берувчи ва бош ҳисобчининг масъулиятсизлиги сабаб, 3 ойдан буён иш ҳақлари тўланмагани ёзилган.

Меҳнат Кодексининг 161 моддасига кўра, меҳнатга ҳақ тўлаш муддатлари ҳар ярим ойда бир мартадан кам бўлиши мумкин эмас. Қоида тариқасида ҳар ойнинг 15 санасида аванс тўлови, кейинги ойнинг 5 санасигача ойлик маош берилиши керак.

 

Мурожаат ўрганилганда “Нефтгазқурилиштаъмир” АЖнинг 1-сон “Қурилиш монтаж бошқармаси” унитар корхонаси хисоб рақамида пул маблағлари бўлмаганлиги, бажарган ишлари буюртмачи томонидан вақтинчалик кечикканлиги сабабли 20 нафар ишчи ва хизматчиларнинг ноябрь, декабрь, ва январь ойларида жами 130 млн сўмга яқин қарздорлик вужудга келганлиги аниқланган.

 

Мазкур ҳолат Омбудсман томонидан назоратига олиниб, тегишли идоралар орқали ишчиларга уч ойлик маошлари ва унга тенглаштирилган тўловлар ундирилишига эришилган.

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

Бошқа янгиликлар