1

Сохта "МИБ" ходимларига жиноий иш қўзғатилди

ЖИНОЯТ 24.07.2021, 22:47
Теглар: сохта МИБ
Сохта "МИБ" ходимларига жиноий иш қўзғатилди

Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати буни маълум қилди

2021 йил 14 июль куни, Янгиқўрғон туманида яшовчи, 1989 йилда туғилган фуқаро ариза билан мурожаат этади.

Унга кўра, шу йил 28 июнь  куни, Янгиқўрғон туманида яшовчи, 1974 йилда туғилган ва Янгиқўрғон туманида яшовчи, 1998 йилда туғилган ҳамда бирга яшовчи укаси, 2002 йилда туғилган фуқаролар олдиндан жиноий тил бириктириб, унинг ишончига кириб, ўзларини мажбурий ижро бўлими ҳодими сифатида таништириб, ундан алимент қарздорлиги деб, нархи 10.000.000 сўмлик бир бош молини фирибгарлик йўли билан олиб кетганликларини маълум қилиб, чора кўришни сўраган.

Ҳозирда ушбу ҳолат бўйича Янгиқўрғон туман ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан 2021 йил 23 июль куни Ўз.Р ЖКнинг 168-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилгани айтилмоқда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1