АсосийJamiyat

Ҳужжатлари олиб қўйилиб, мажбурий ишлатилган фуқароларга ёрдам берилди

'Ҳужжатлари олиб қўйилиб, мажбурий ишлатилган фуқароларга ёрдам берилди'ning rasmi

Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг Россия Федерацияси Самара шаҳридаги ваколатхонасига 5 нафар Ўзбекистон фуқароси иш берувчидан паспортларини олиш ва уларни мажбурий меҳнатдан озод қилишда ёрдам сўраб мурожаат қилган. Бу ҳақда агентлик хабар берди.

Ўрганишлар давомида ушбу фуқаролар иш жойи аниқланиб, милиция отрядлари юборилган. Иш берувчи ва меҳнат мигрантлари милиция бўлимига олиб келиниб, музокаралар ўтказилган. Натижада фуқароларнинг барча ҳужжатлари (паспорт, патент ва бошқалар) қайтариб берилди.

Шунингдек, 5 нафар фуқародан 2 таси ватанга қайтишини билдирган. 3 нафари бошқа жойда ишлашни давом эттиришга қарор қилди.

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

Бошқа янгиликлар