АсосийЖАМИЯТ

Жаҳонгир Отажонов ички ишлар вазирлиги тизими ходимларини ҳақорат қилгани учун судга берилди

Тошкент шаҳар ИИББнинг маълум қилишича, интернет ижтимоий тармоғида Жаҳонгир Атажанов ички...

'Жаҳонгир Отажонов ички ишлар вазирлиги тизими ходимларини ҳақорат қилгани учун судга берилди'ning rasmi

Тошкент шаҳар ИИББнинг маълум қилишича, интернет ижтимоий тармоғида Жаҳонгир Атажанов ички ишлар вазирлиги тизими ходимларини ҳақорат қилган видеомурожаатини жойлаштириб, ходимларнинг шаъни ва қадр-қимматини беодоблик билан қасддан тахқирлаган.     

Ж.Атажановнинг хатти-ҳаракатларига қонуний баҳо бериш мақсадида ўтказилган терговга қадар текширув жараёнида, у юқоридаги видеомурожаатида айтиб ўтган ҳақоратли гапларни жаҳл устида айтганлигини, Республика ҳукумати ва ички ишлар органлари ходимларига нисбатан ҳеч қандай шахсий адовати йўқлигини таъкидлаб, қилган ишидан пушаймонлигини билдирган. 

Ж.Атажановнинг қилмишида Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 41-моддаси (“Ҳақорат қилиш”)да кўрсатилган ҳуқуқбузарлик аломатлари мавжудлиги сабабли тўпланган ҳужжатлар 23.07.2021 йилда жиноят ишлари бўйича Шайхонтоҳур тумани судига тақдим этилган.

    Бошқа янгиликлар