Бироз аввал, таэквондочимиз Улуғбек Рашитов Токио-2020 Олимпия ўйинларида делегациямиз ҳисобига илк медални тақдим қилгани ҳақида хабар берган эдик. Вакилимиз унда амалдаги жаҳон чемпиони британиялик Бредли Синденга қарши даянга чиқди.
Ҳозиргина спортчи олтин медални қабул қилиб олди ва тақдирлаш маросимида Ўзбекистон мадҳияси янгради.
Маълумот учун, бу медаль Токио 2020да Ўзбекистон учун биринчиси бўлди.






