Токиода ўтаётган XXXII ёзги Олимпиада ўйинларида бугун бокс бўйича “Рио–2016” чемпиони Шаҳобиддин Зоиров (-52 кг) ўз совринини ҳимоя қилишни бошлади. Туризм ва спорт вазирлиги хабарига кўра, ҳамюртимиз ҳозиргина туркиялик рақибини(5:0) мағлуб этди.
Шаҳобиддин Зоиров кейинги даврада Кабо-Верде вакили Давид Де Пинага қарши рингга кўтарилади.






