АсосийJamiyat

МИБ бу йил ўтган йилга нисбатан икки баробар кўпроқ "ишлади"

'МИБ бу йил ўтган йилга нисбатан икки баробар кўпроқ "ишлади"'ning rasmi

МИБда жорий йилда ундирув кўрсаткичи ўтган йилнинг шу  даврига нисбатан  6,3 трлн сўм ёки 2 баробарга ўсди. Бу ҳақда АОКАда бўлиб ўтган брифингда Мажбурий ижро бюроси ахборот хизмати раҳбари Фаррух Тошпўлатов маълум қилди.

Таъкидланишича, мавжуд қарздорликлар, республикадан четга чиқишга қўйилган тақиқлар бўйича маълумотларни олиш, шу жумладан ижро иши жараёнини “онлайн” режимда кузатиш имконини берувчи дастурий таъминот “MIB.UZ” мобиль иловаси жорий этилди. Бундан ташқари:

  • ижро жараёнида ташқи аралашувларнинг олдини   олиш мақсадида, “МИБ-Портал” дастурий таъминоти  орқали “Ақлли  ёрдамчи” (Умный помощник) лойиҳаси ишга туширилди;
  • ягона идоралараро электрон ҳамкорлик тизими жорий этилганидан буён Бюрода 182 млрд. сўм маблағлар  тежалди;
  • амалда ундирув кўрсаткичи ўтган йилнинг шу  даврига нисбатан  6,3 трлн сўм ёки 2 баробарга ўсди.

Биргина, давлат фойдасига 4,9 трлн. сўм маблағ ундирилиб, бу борадаги кўрсатгич 2,7 баробарга ошди. Ххудди шундай, солиқ қарздорлиги бўйича бюджетга  4,1 трлн сўмлик ундирув амалга оширилди. 

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

Бошқа янгиликлар