АсосийЖамият

Тошкентдаги кафелардан бири ёниб кетди (видео)

ФВВнинг хабар беришича,  қутқарувчилари томонидан Олмазор туманидаги ошхоналардан бир...

'Тошкентдаги кафелардан бири ёниб кетди (видео)'ning rasmi

ФВВнинг хабар беришича,  қутқарувчилари томонидан Олмазор туманидаги ошхоналардан бирида юзага келган ёнғин бартараф этилган.

Маълум бўлишича, бугун, 26 июль куни соат 13:14да Тошкент шаҳар Фавқулодда вазиятлар бошқармасига Олмазор тумани Аҳмад Дониш кўчасида жойлашган «Замондош» ошхонасида ёнғин содир бўлаётганлиги тўғрисида хабар келиб тушади.

 Қисқа вақт ичида Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг 5 та ёнғин-қутқарув гуруҳи воқеа жойга жалб этилади.

 Бинонинг тахминан 400 кв.метр майдони ёнғиндан зарарланган. Ёнғин соат 13:33да ўраб олиниб, соат 14:31 батамом ўчирилган.

 Воқеа жойига Фавқулодда вазиятлар вазирлиги раҳбарияти етиб борган. Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олган ва ҳалок бўлганлар тўғрисида маълумот келиб тушмаган.

Бошқа янгиликлар