АсосийJamiyat

"Зангиотада дори-дармон заҳираси етарли" — Анвар Ҳусанов

'"Зангиотада дори-дармон заҳираси етарли" —  Анвар Ҳусанов'ning rasmi

Сўнгги кунларда ижтимоий тармоқларда Зангиота-1 юқумли касалликлар шифохонасида дори воситалари танқислиги кузатилаётгани, шифокорлар томонидан беморлар қўлига дори рецептлари ёзиб бериш ҳолатлари учраётгани ҳақида турли асоссиз ва нотўғри маълумотлар тарқалди. Айтиш мумкинки, бу хабарлар кенг жамоатчиликнинг баҳс-мунозараларига сабаб бўлди.

Зангиота-1 махсус шифохонаси директори Анвар Ҳусанов ижтимоий тармоқларда тарқаган бу каби хабарларни рад этди. 

"Короновирус билан касалланиб, у билан курашганлар вируснинг нечоғли хавфли эканлигини яхши тушунади.  Ҳар битта ҳаракатингиз шифокорлар назоратида бўлиши шарт. Аммо шу кунларда тарқаётган миш-мишлар кишини тобора хавотирга солади.  Шу вақтда аниқ ахборотга ишонинг. Ўзингизча йўл туманг. Миш мишларга ишонманг. Дори воситалари тугаб қолмаган. Заҳира етади",–деди Анвар Ҳусанов. 

Бошқа янгиликлар