1

Оҳангаронда аёллар мажбурий меҳнатга жалб қилиндими? Расмий маълумот берилди

ЖАМИЯТ 26.07.2021, 19:26
Теглар: Тошкент вилояти ҳокимлиги
Оҳангаронда аёллар мажбурий меҳнатга жалб қилиндими? Расмий маълумот берилди

Ижтимоий тармоқда “ОҲАНГАРОН ТУМАНИ ҲОКИМИ А-373 ТРАССАСИДА ЯЛПИ ҲАШАР ЎТКАЗМОҚДА” сарлавҳаси остида материал эълон қилинди. Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент вилояти Бандлик бош бошқармаси расмий муносабат билан чиқди. 

Маълум бўлишича, вилоят Бандлик бош бошқармаси томонидан Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 5 октябрдаги 799-сон қарори билан тасдиқланган “Ҳақ тўланадиган жамоат ишларини ташкил қилиш тартиби тўғрисида”ги Низом ижроси юзасидан вақтинчалик ташкил этилган ҳақ тўланадиган жамоат ишларида ишлаган фуқароларга тегишли тартибда ойлик иш ҳақлари тўлаб берилади.    

Тасвирлардаги фуқароларнинг аксарияти ободонлаштириш ходимлари бўлиб, улар меҳнат қонунчилигида белгиланган тартибда, иш кунида ўз вазифаларини бажармоқда.

Шунингдек, иш ҳажми катталиги боис ҳашар йўли орқали вилоят Бандлик бош бошқармаси томонидан  жамоат ишчилари ҳам вақтинчалик ишга ихтиёрий жалб қилинган. Уларнинг ҳам иш ҳақлари белгиланган тартибда тўлаб берилади.

Шарҳлар

Тошкент туманидаги “Уч қаҳрамон” бозорида дўкон эгалари чиқариб юборилдими? Ҳокимлик изоҳ берди

21.05.2021, 15:45

Бугун ижтимоий тармоқларда Тошкент туманидаги “Уч қаҳрамон” бозори маъмурияти томонидан тадбикорларнинг фаолиятига тўсқинлик қилиш, яъни дўкон эгаларини бозор ҳудудидан мажбуран чиқариб юбориш ҳолатлари акс этган...
Нурафшонда портлаган уй тавсилотлари эълон қилинди

27.04.2021, 18:02

Аввалроқ, Нурафшон шаҳрида, “Обод турмуш” МФЙда жойлашган икки қаватли уйда газ-ҳаво аралашмасининг чақнаши оқибатида портлаб кетгани ҳақида хабар берган эдик. Тошкент вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати...
Тошкент вилояти ҳокимига янги ўринбосар тайинланди

19.02.2021, 16:14

Барҳаёт Мелиев Тошкент вилояти ҳокимининг шаҳарлар инфратузилмасини ривожлантириш, ободонлаштириш ва коммунал хўжалик масалалари бўйича ўринбосари этиб тайинланди. Бу ҳақда ИИББ Ахборот хизмати хабар берди. Ушбу лавозимга...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1