АсосийJamiyat

Ўзбекистонга бугундан салқин ҳаво кириб келади

'Ўзбекистонга бугундан салқин ҳаво кириб келади'ning rasmi

Ўзбекистоннинг шимолий ҳудудларига 27 июлдан бошлаб Қозоғистон орқали Волга бўйи ҳудудидан нисбатан салқин ҳаво массаси кириб келади.  Бу ҳақда  «Ўзгидромет» хабар бермоқда.

Қайд этилишича, жануби-шарқий ҳудудларда нисбатан иссиқ об-ҳаво сақланиб туради. Ҳаво ҳарорати бироз пасаяди ва 37-40 даража, баъзи жойларда жанубда 42 даражагача, шимолда 34-37 даража атрофида бўлади.

Кейинги кунларда салқин ҳаво массаси республиканинг барча ҳудудига тарқалади. Ҳафта давомида ҳарорат аста-секин пасаяди ва жума кунига келиб 33-35 даражани ташкил этади ва меъёрий қийматларга яқинлашади. Баъзи ҳудудларда эса июль ойи охири учун бўлган ўртача кўп йиллик қийматлардан 2-3 даража паст бўлади.

26—27 июль кунлари республика бўйича баъзи жойларда шамол тезлиги 17-22 метр/секундгача кучайиши кутилмоқда, айрим ҳудудларда чангли бўрон билан 25-30 метр/секундгача кучайиши мумкин.

    Бошқа янгиликлар