1

Фурқат ҳақида ҳужжатли фильм суратга олинмоқда

МАДАНИЯТ 27.07.2021, 12:04
Фурқат ҳақида ҳужжатли фильм суратга олинмоқда

Кинематография агентлиги буюртмасига биноан “Ҳужжатли ва хроникал фильмлар киностудияси” ДУК томонидан етук ўзбек адиби Зокиржон Холмуҳаммад ўғли Фурқат ҳаёти ва ижодига бағишланган “Ғурбатда Фурқат бор экан тақдирда” ҳужжатли фильмининг суратга олиш ишлари бошланди. Бу ҳақда Кинематография агентлиги Ахборот хизмати ахборот хизмати хабар бермоқда. 

Сценарий муаллифи Бахтиёр Ёқубов, режиссёр Музаффар Қорабоев, оператор Равшан Мусаев, рассом Санжар Аминов, композитор Абулқосим Муинзода, картина директори Шуҳрат Балтабаев.

Фильмда Шафоат Раҳматуллаева, Расулхон Қодирхонов, Муҳаммадсоли Юсупов, Глеб Голлендер, Миркамол Қорабоев, Юлдуз Пайзиева, Бобур Айтмагамбетов каби актёрлар роллар ижро этмоқда.  

Ҳозирда суратга олиш ишлари Фарғона вилоятининг Қўқон шаҳридаги Ҳамза Ҳакимзода Ниёзий уй-музейида, Муқимий мадрасасида, Қўқон Жоме масжидида, “Баркамол” болалар мактабида, Ислом Каримов номидаги Тошкент давлат университети ҳузуридаги Қўқон Нефть ва газ саноати техникумида бўлиб ўтмоқда.

 

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1