АсосийЖАМИЯТ

Қашқадарёда кўча ўртасида оммавий жанжал бўлди (Видео)

Ижтимоий тармоқларда кўча ўртасида жанжал юзага келган акс этган видеолар тақлади. Маълум...

'Қашқадарёда кўча ўртасида оммавий жанжал бўлди (Видео)'ning rasmi

Ижтимоий тармоқларда кўча ўртасида жанжал юзага келган акс этган видеолар тақлади. Маълум қилинишича жанжал Қашқадарё вилоятида бўлган.

 Видеода пичоқ кўтариб, ўлим билан таҳдид қилган эркакни кўриш мумкин. 

Қашқадарё вилояти ИИБ Ахборот хизматининг маълум қилишича, Қарши шаҳар “Чармгар” МФЙда яшовчи вояга етмаган П.С. 2021 йил 24 июль куни соат 16:30ларда, Қарши шаҳар, Мустақиллик кўчасида жойлашган “Шарқ” супермаркетида сотувчи бўлиб ишловчи Д.С.нинг олдига келиб, жамиятда юриш-туриш қоидаларини қасддан менсимасдан жамоат жойида қўпол сўзлар билан уни ҳақорат қилган.

Шу вақтда П.С.нинг ноўрин хатти-ҳаракатларини олдини олмоқчи бўлган супермаркет қўриқчиси Х.Ж.га “Сен аралашма!” деб ўзи билан олиб юрган ошхона пичоғи билан тан жароҳати етказмоқчи бўлган. Натижада П.С. супермаркет ишчилари томонидан тўхтатиб қолинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Қарши шаҳар ИИО ФМБ 3-сонли ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан 24 июль куни П.С.га нисбатан Жиноят кодексининг 277-моддаси 3-қисми «г» банди билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 

    Бошқа янгиликлар