АсосийЖАМИЯТ

Марҳум Мурод Хонтўраевнинг укаси: "Акам узоқ яшамаслигини сезарди" (Видео)

Аввал хабар берганимиздек, 19 июль куни, таниқли ММА жангчиси Мурод Хонтўраев йўл-транспор...

'Марҳум Мурод Хонтўраевнинг укаси:  "Акам узоқ яшамаслигини сезарди" (Видео)'ning rasmi

Аввал хабар берганимиздек, 19 июль куни, таниқли ММА жангчиси Мурод Хонтўраев йўл-транспорт ҳодисаси натижасида вафот этди

Жаҳон чемпионининг укаси фожеа содир бўлган кунни эслади. 

Унинг айтишича, спортчи машина бошқаришни унчалик ҳам хушламаган. Унга ҳар доим укаси ҳайдовчилик қилган. Ўша куни негадир Мурод укасини уйда қолдириб, ўзи сафарга отланган. 

Ҳалокат содир бўлган куни укасининг юраги нимадандир безовта бўлиб, тинимсиз акасига қўнғироқ қилаверган. Фожеа ҳақида жиянидан хабар топган. Акасининг жасадини одамлар томонидан видео ва суратга олинганини афсуслар билан тилга олди. Ва мухлисларга кимнингдир фожеасини фотокамерага мухрламасликни сўради.

Укасининг сўзларига кўра Мурод узоқ умр кўрмаслигини сезган. Спортчи яқинларидан оиласига ғамҳўрлик қилишларини кўп бора сўраган. 

    Бошқа янгиликлар