Ҳозиргина ХХХII ёзги Олимпия ўйинлари дастуридан ўрин олган дзюдо мусобақаларининг эркаклар ўртасида -81 кг вазн тоифасидаги ўтиш баҳси якунланди. Бу ҳақда Туризм ва спорт вазирлиги маълум қилди.
Бугун ҳам дзюдочилар Ўзбекистонга медаль тақдим этишолмади.
Бугун татамига чиққан спортчиларимиз орасида сўнгги умид бўлган Шарофиддин Болтабоев ўтиш баҳсида грузиялик спортчи Тато Григалашвилига вазари баҳоси билан имкониятни бой берLB.
"Начора, бугун ҳам медалсиз қолдик. Аммо, унутмаслик керак, бизга медаллар келтириши кутилган мусобақалар ҳали олдинда. Шундай экан, янги Ўзбекистон ёшларини қўллаб-қувватлашда давом этамиз.",-дейилади хабарда.