1

Ўзбекистонда футбол мусобақалари мухлисларсиз ўтказилади

СПОРТ 27.07.2021, 19:20
Теглар: Футбол
Ўзбекистонда футбол мусобақалари мухлисларсиз ўтказилади

Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси томонидан ўтказиладиган барча футбол мусобақалари мухлисларсиз ўтказиладиган бўлди. Бу ҳақда ташкилот матбуот хизмати хабарига таяниб Қалампир.уз хабар бермоқда.  

“Мамлакат Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан шу йинлнинг 5 июль санасида эълон қилинган Республика махсус комиссиясининг спорт турлари бўйича мусобақаларни мухлисларсиз ўтказиш бўйича қарори асосида Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси томонидан ўтказиладиган барча футбол мусобақалари мухлисларсиз ўтказилади”, дейилади хабарда.

Ўзбекистон суперлигаси баҳслари жорий йилнинг 30 июль кунидан бошланади ва мухлислар ўйинларга киритилмайди.

Маълумот ўрнида, 12-турдан сўнг Суперлига жадвалида Тошкентнинг “Пахтакор” жамоаси 32 очко билан етакчилик қилмоқда. 25 очко тўплаган Олмалиқнинг ОКМК жамоаси иккинчи поғонани эгаллаб турибди. Учинчи ва тўртинчи ўринда бораётган Қаршининг “Насаф” ҳамда Жиззахнинг “Сўғдиёна” клуби ҳисобида 23 очко мавжуд.

Шарҳлар

Тарихда илк бор 48 та жамоа иштирок этади. Футбол бўйича 2026 йилги жаҳон чемпионати формати тасдиқланмоқда

15.03.2023, 11:00

FIFA навбатдаги жаҳон чемпионати формати борасида қарор қабул қилди ва уни тасдиқлашга яқин турибди, дея ёзди "zamon.uz".Бу 48 та жамоа иштирок этадиган биринчи жаҳон чемпионати...
Италия футболи юлдузлари Тошкентга келади

07.05.2022, 09:03

Хабарингиз бор 17-18 май кунлари Тошкентда Италия ва Ўзбекистон футболи афсоналари учрашуви ўтказилиши режалаштирилган. Ўзбек футболининг 110 йиллигига бағишлаб ўтказилаётган ушбу ўйинда узоқ йиллар давомида...
“Локомотив” бош мураббийи Секейра: “Бу тизим билан Ўзбекистон МТЖ ҳеч қачон жаҳон чемпионатига бормайди”

23.10.2021, 22:16

Суперлиганинг 23-туридан ўрин олган "Қўқон-1912" - "Локомотив" (2:1) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Микаэль Секейра фикрларини билдириб ўтди.Португалиялик мутахассис ўйиндан кейин ўзбек футболидаги тизимни кескин...
“Қайрат” жамоаси аъзолари жой олган самолёт ҳалокатга учради

22.10.2021, 14:47

Бортида Олмаотанинг “Қайрат” клуби футболчилари ва мураббийлар штаби бўлган самолёт ҳалокатга учради. Бу ҳақда Vesti.kz хабар бермоқда.Қайд этилишича, ушбу ҳодиса Олмаота халқаро аэропортида содир бўлган. FlyJet авиакомпаниясига...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1