Эртага, 28 июль куни "Қўқон-Наманган-Қўқон"жанубий йўналишдаги 6381/6382 сонли шаҳарлараро йўловчи поездлари қатнови бир кунга бекор қилинади. Бу ҳақда “O‘ztemiryo‘lyo‘lovchi” AЖ маълум қилди.

Қатновнинг бекор қилинишига сабаб, Поп 1- Бувайда станциялар оралиғидаги темир йўлнинг 33 километрида капитал таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда.






