"Марказий сайлов комиссияси Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини очиқ, ошкора ва шаффоф ўтказиш мақсадида “Saylov2021.uz” ахборот портали ва мобил иловаси яратди ҳамда МСК расмий веб сайти модернизация қилди. Бу ҳақда Марказий сайлов комиссияси Матбуот хизмати раҳбари маълум қилди.
“Saylov2021.uz” ахборот порталининг асосий вазифаси Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови ҳақидаги керакли маълумотларни бир манзилга жамлаш ҳамда аҳоли ва жамоатчилик вакиллари эътиборига тақдим этишдан иборат.
Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловига тегишли барча маълумотларни мазкур порталдан олишингиз мумкин. Портал сайлов кампанияси даврида фаолият олиб боради. Сайлов натижалари эълон қилингандан сўнг, ўз фаолиятини якунлайди".







