АсосийЖАМИЯТ

Ўзбекистон кўчаларида ҳаракатланиб бораётган қозоғистонлик "тартиббузар" ҳайдовчига чора кўрилдими? (Видео)

Ижтимоий тармоқда Ўзбекистон кўчаларида ҳаракатланиб кетаётган Қозоғистон республикасига т...

Ижтимоий тармоқда Ўзбекистон кўчаларида ҳаракатланиб кетаётган Қозоғистон республикасига тегишли автомашина акс этган видео жойлаштирилди. Ушбу видеони жойлаштирган фуқаро қозоғистонлик ҳайдовчини Ўзбекистонда ўрнатилган тартибларни бузганликда айблаган ва бу бўйича тегишли ташкилотлардан изоҳ сўраган. 

Ички ишлар вазирлиги Йўл ҳаракати хавфсизлиги Бош бошқармасининг маълум қилишича, видеода акс этган автомобилнинг русуми "ВМW F10" бўлиб транспорт воситаси турбинали двигатель билан жиҳозлаган. Ушбу жиҳоз транспорт воситасини ишлаб чиқарган корхона томонидан ўрнатилган бўлиб, транспорт воситасининг техник регламентида кўрсатиб ўтилганлиги сабабли ҳайдовчи учун жавобгарлик белгиланмаган.

    Бошқа янгиликлар