1

Ресторанда ёмон хизмат кўрсатганига қарамай, жуфтлик официантни ҳайратга солиб, 100 доллар чойчақа берди

ДУНЁ 26.03.2016, 11:18
Теглар: Доллар
Ресторанда ёмон хизмат кўрсатганига қарамай, жуфтлик официантни ҳайратга солиб, 100 доллар чойчақа берди

АҚШнинг Сидар-Рапидс шаҳрида яшовчи эр-хотин Маккензи ва Стивен Шульцлар оқшомни романтик тарзда ўтказиш учун ресторанга йўл олишади. Аммо улар ресторанда буюртма қилган таомларини келтиришлари учун бир соатдан ортиқ кутишларига тўғри келди. Бу ерда хизмат кўрсатиш жуда ҳам ёмон ва суст эди. Ўша куни кўпчилик мижозлар бундай хизмат кўрсатишдан норози бўлиб, баъзилари эса ҳеч нима истеъмол қилмай, ўрниларидан туриб кетишди. Аммо улар эса... ҳаммани ҳайратда қолдирди, деб хабар берди “Marketium.ru” нашри.

Жуфтлик бошқалар каби ғазабланиш ўрнига, официантга 100 доллар чойчақа берди … Улар нима учун бундай йўл тутганларини Фейсбукдаги саҳифаларида қуйидагича изоҳлашди:

“Бугун ресторанда хизмат кўрсатиш жуда ёмон ва суст эди. Оддийгина сув олиб келтиришларини 20 дақиқа, газакни 40 дақиқа, асосий буюртмани эса 1 соатдан ортиқ кутишимизга тўғри келди. Атрофимизда ўтирган одамлар бундай ёмон хизмат кўрсатишдан норози бўла бошлашди, уларнинг ғазабланишига асос бор эди. Бу ерда официантнинг айби йўқ, балки ресторанда ишчи кучи етишмаслиги сабаб эди. Официант йигитни кузатиб ўтирдик, бечора бир пайтнинг ўзида залнинг у бошидан бу бошига югуриб, 12 та столга хизмат қилар, мижозлар олдида ўнғайсизланиб, узр сўрарди. Бу иш ҳамманинг ҳам қўлидан келавермайди. Шунда Стивенга “Эсингдами, биз ҳам бир пайтлар шундай елиб-югуриб,  бир неча столларга хизмат қилардик... Бу юмушни яхши кўрганимиздан, бизга ёққанидан эмас, иложсизликдан, чойчақа учун бажарардик”, дедим. Бундай хизмат кўрсатишда официант йигит чойчақасиз қолишини ўйлаб, Стивен билан маслаҳатлашдим. Официант йигит келгунга қадар, чекка “Қачонлардир биз сенинг ўрнингда бўлганмиз...”, деб ёзиб 100 доллар чойчақа қолдирдик. Буни 100 доллар чойчақа берганимни айтиб, мақтаниш учун эмас, балки барчамиз бир пайтлар ким бўлганимизни ҳеч қачон унутмаслигимиз учун ёздим. Бировнинг устидан ҳукм чиқаришдан олдин, вазиятни тўғри баҳолашга, уни тўғри тушунишга ҳаракат қилинг ва ўтмишингизни ҳеч қачон унутманг...” 

Бундай ҳаракат таҳсинга лойиқ!

Шарҳлар

Долларнинг расмий курси бироз тушди

19.04.2024, 16:31

Марказий банк хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан 22 апрельда амалда бўладиган қийматини эълон қилди. АҚШ доллари курси 7,00 сўмга тушиб, 12 690,00 сўм этиб белгиланди.Евро курси 21,43...
Ўзбекистонда хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан қиймати ошди

14.09.2021, 17:36

Марказий банк 15 сентябрдан хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан янги қийматини белгилади. Бу ҳақда Марказий Банк Матбуот хизмати маълум қилди.Унга кўра, долларнинг расмий курси 34.93...
Ўзбекистонда хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан қиймати ошди

30.08.2021, 16:13

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан янги қийматини белгилади.Унга кўра, долларнинг расмий курси 1.29 сўмга ошди ва бир доллар 10 653.18 сўмни ташкил...
Ўзбекистонда долларнинг сўмга нисбатан қиймати тушди, евро эса қимматлашди

16.08.2021, 17:03

Марказий банк 17 августдан хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан янги қийматини белгилади.Унга кўра, АҚШ долларининг расмий курси 23,00 сўмга пастлаб, 10 660,00 сўмга етди.Евро курси...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1