АсосийJinoyat

5 000 доллар эвазига Жисмоний тарбия университети филиалларидан бирига ўқишга киритиб қўйишни ваъда қилган талаба ва унинг шериги қўлга тушди

'5 000 доллар эвазига  Жисмоний тарбия университети филиалларидан бирига ўқишга киритиб қўйишни ваъда қилган талаба ва унинг шериги қўлга тушди'ning rasmi

Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент хабар берди.

Бағдод туман бўлими томонидан ДХХнинг Фарғона вилояти бошқармаси билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирдан  маълум бўлишича, Қўқон педагогика институти талабаси З.А. фуқаро Қ.ни танишлари орқали Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети Фарғона филиалига ўқишга киритиб қўйишни ваъда қилиб, 5 000 АҚШ долларини олган вақтда қўлга олинади.

Унинг кўрсатувига асосан давом этган тадбирда, Қўқон педагогика институтнинг сиртқи бўлими бош мутахассиси Х.Б. талаба З.А. дан 5 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

"Мазкур ҳолат юзасидан ҳозирда Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда." - дейилади хабарда.

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

Бошқа янгиликлар