“Мерcй Cорпс” ташкилоти AҚШ Қишлоқ хўжалиги вазирлиги (УСДA) маблағ билан таъминловчи “Ўзбекистонда таълим ва болалар учун озиқ-овқат Макговерн-Доул халқаро дастури” доирасида Мактабгача таълим вазирлиги ҳамда Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати билан англашув меморандумини имзолади.
Бюджети 21,5 миллион AҚШ долларига тенг ушбу дастур 400 дан ортиқ мактабгача таълим муассасасини озиқ-овқат билан таъминлайди ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси ва Сурхондарё вилоятидаги 245 та қишлоқ ва кам таъминланган мактабгача таълим муассасасидаги 90 000 нафар бола учун овқатлануш ва таълим олишни такомиллаштириш учун қўшимча инфратузилмани ривожлантрисиҳни кўзда тутади.
Мазкур муҳим уч томонлама битим мактабгача таълим муассасаларини кундалик озиқ-овқат билан таъминлаш, саводхонлик даражасини ошириш, ўқитувчилар ва тиббиёт ҳамшираларини ўқитиш, мактабгача таълим муассасалари, жумладан, синф хоналари, ошхона ва жамоат ҳожатхоналарини таъмирлаш орқали Ўзбекистон ҳукумати ва «Мерcй Cорпс» халқаро нодавлат ташкилоти ўртасидаги ҳамкорликни расман мустаҳкамлайди. Мактабгача таълим даражасини яхшилаш бўйича Ўзбекистоннинг устувор режаларига мувофиқ равишда, мазкур дастур 3 ёшдан 7 ёшгача бўлган болалар учун сифатли таълим олишни кенгайтириш бўйича ҳукуматнинг таълим секторига оид режасини (2019-2023-йиллар учун) қўллаб-қувватлайди. Ушбу дастур, шунингдек, мамлакат келажаги учун ёш, соғлом авлодни тарбиялаш муҳимлигига эътибор қаратиш мақсадида Президент Мирзиёев эълон қилган 2021-йил «Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили» учун белгиланган устувор йўналишларга ҳам мос келади.
Тўлиқ мактабгача таълимни олиш мақсадида болалар жисмоний ва ақлий ривожланишини таъминлаш учун, бу дастур, шунингдек, овқатланиш, саломатлик ва гигиенанинг илғор усуллари ҳақида ҳамда мактабгача таълим муассасаларида таомларни хавфсиз тайёрлаш ҳақида хабардорликни оширишни ҳам кўзда тутади. Бу, айниқса, CОВИД-19 Ўзбекистон ва бутун дунёда болаларнинг таълим олишига салбий таъсир кўрсатаётган бир пайтда жуда муҳимдир. Мактабгача таълим муассасаларида юқумли касалликлар тарқалишини бартараф этиш учун ушбу дастур санитария ва гигиена ҳолатларини яхшилаш ҳамда тегишли андоза ва амалиётларни қўллаш бўйича ўқитувчилар, тиббиёт ҳамширалари ва ошпазларни ўқитишни кўзда тутади. Мактабгача таълим муассасаларида болаларнинг тўлақонли овқатланиши ота-оналар учун ўз болаларини мактабгача таълим муассасаларига қайта юбориш учун энг самарали рағбатлантирувчи омиллардан бири ҳисобланади.
“Дунёдаги барча болалар қаторида Ўзбекистондаги болажонларга ҳам давом этаётган CОВИД-19 пандемияси салбий таъсир қилмоқда. Шу сабабли Соғлиқни сақлаш вазирлигининг бу борадаги ҳамкорликка қўшилиши саломатлик ва санитария ҳолатини янада яхшилашга имкон беради. Биргаликда ҳаракат қилиб, биз мактабгача ёшдаги болаларнинг соғлом ва хавфсиз бўлишларини таъминлашимиз мумкин»,- таъкидлади AҚШнинг Ўзбекистондаги элчиси Даниел Розенблум.
Дастур кичик ёшдаги болаларнинг таълим олиши ва ривожланиши муҳимлигини оммалаштиришда оилалар ва жамоатларни жалб қилишни ҳам кўзда тутади. Кичик ёшдан саводхонлик асосларини ўрганиш келажакда академик ва касбий муваффақиятга эришиш эҳтимолини оширади. Болаларни уйда ва мактабгача таълим дастурлари доирасида эрта ривожлантириш бўйича комплекс тадбирлар умрбод уларни ўқишдаги муваффақиятга тайёрлаши мумкин.
УСДA “Ўзбекистонда таълим ва болалар учун озиқ-овқат Макговерн-Доул халқаро дастури”ни 2024-йил сентябр ойигача амалга ошириш мақсадида “Мерcй Cорпс” билан ҳамкорлик қилади. Ўзбекистон ҳукумати кўмагида мазкур дастурда Қорақалпоғистон Республикаси ва Сурхондарё вилоятида мактабгача ёшдаги 90 000 дан ортиқ бола иштирок этади.