АсосийSiyosat

Шавкат Мирзиёев бугун Олмалиқ кон-металлургия комбинатига боради

'Шавкат Мирзиёев бугун Олмалиқ кон-металлургия комбинатига боради'ning rasmi

Бугун,  Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Тошкент вилоятидаги Олмалиқ кон-металлургия комбинатига боради. Бу ҳақда Президент Матбуот котиби Шерзод Асадов маълум қилди.

Давлат раҳбари комбинат конлари негизида рангли ва қимматбаҳо металлар ишлаб чиқаришни кенгайтириш борасидаги ишлар билан танишади.

“Комбинатда мамлакатимиз кон саноатидаги яна бир йирик лойиҳа – “Ёшлик I” конини ўзлаштириш лойиҳаси амалга оширилмоқда. Давлатимиз раҳбари ушбу лойиҳа доирасидаги янги қувват – 3-мис бойитиш фабрикаси қурилишига тамал тоши қўяди”, деб ёзган Шерзод Асадов.

    Бошқа янгиликлар