2021 йил 28 июль ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 127506 (+879) нафарни ташкил этмоқда.
Янги касалланиш ҳолатларининг:
- 90 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
- 32 нафари Андижон вилоятида,
- 16 нафари Бухоро вилоятида,
- 98 нафари Жиззах вилоятида,
- 27 нафари Қашқадарё вилоятида,
- 15 нафари Навоий вилоятида,
- 28 нафари Наманган вилоятида,
- 82 нафари Самарқанд вилоятида,
- 22 нафари Сирдарё вилоятида,
- 95 нафари Сурхондарё вилоятида,
- 75 нафари Фарғона вилоятида,
- 50 нафари Хоразм вилоятида,
- 109 нафари Тошкент вилоятида,
- 140 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.
️Бундан ташқари, кеча кун давомида 529 нафар кишида пневмония аниқланди.
Кеча кун давомида:
- Қорақалпоғистон Республикасида 49 нафар,
- Жиззах вилоятида 55 нафар,
- Навоий вилоятида 17 нафар,
- Наманган вилоятида 21 нафар,
- Самарқанд вилоятида 106 нафар,
- Сирдарё вилоятида 28 нафар,
- Фарғона вилоятида 66 нафар,
- Хоразм вилоятида 51 нафар,
- Тошкент вилоятида 72 нафар,
- Тошкент шаҳрида 108 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 121718 (+573) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 95 фоизни ташкил этмоқда.
Шунингдек, 6 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 859 нафарни ташкил қилди.






