Коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси, Ботир Қурбоновнинг маълум қилишича, Ўзбекистон ҳудудида бугунги кунгача 6,5 миллиондан ортиқ фуқаро эмланган.
" - Бирорта фуқарода ўта оғир, оғир ҳолатлар, летал ёки ўлим ҳолатлари вакцинациядан кейин кузатилмади.
Фақатгина маҳаллий реакциялар кузатилмоқда. Булар вакцина қилинган жойда – елка мушагида озгина шиш, қизариш ёки қичишиш, тана ҳароратининг 1-3 кунгача бир оз кўтарилиши, одам ўзини бир оз нохуш ҳис қилиши ва бошқа маҳаллий реакцилар.
Маҳаллий реакциялар фойдали. Бу организмда вирусга қарши иммун тизим ишга тушганлигидан далолат беради", - дейди Б.Қурбонов.






