АсосийЖАМИЯТ

6 ойда 400га яқин эркак Аёлларни реабилитация қилиш ва мослаштириш марказларига мурожаат қилган

Бу ҳақда АОКАда оиладаги зўравонликнинг олдини олиш, жабр кўрганларга кўмак бериш, хотин-қ...

'6 ойда 400га яқин эркак Аёлларни реабилитация қилиш ва мослаштириш марказларига мурожаат қилган'ning rasmi

Бу ҳақда АОКАда оиладаги зўравонликнинг олдини олиш, жабр кўрганларга кўмак бериш, хотин-қизларнинг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш борасида амалга оширилаётган ишларга бағишлаб ўтказилган матбуот анжуманида маълум қилинди.

Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги ҳузурида Аёлларни реабилитация қилиш ва мослаштириш республика маркази ва унинг ҳудудий бўлимларига 2021 йилнинг 6 ойи давомида жами 5 958 нафар фуқаро мурожаат қилган бўлиб, шундан 5 348 нафари, яъни 89,7 фоизи аёл, 393 нафари, яъни 6,6 фоизи эркак ва 217 нафари, яъни 3,6 фоизи 18 ёшгача бўлган болалардир.

Марказга энг кўп мурожаат қилиш ҳолатлари 4 та ҳудудга тўғри келади, яъни Тошкент шаҳридан  1 598 нафар, Жиззах вилоятидан 861 нафар, Наманган вилоятидан   540 нафар, Қашқадарё вилоятидан 539 нафар фуқаролар мурожаат қилган.  

Мурожаатчиларнинг 2 368 нафари ҳуқуқий ва психологик маслаҳат олиш учун боғланган бўлиб, уларнинг мурожаатларида зўравонликка учраш аломатлари аниқланмаган.  

️1 908 нафар мурожаатчи руҳий, 1 094 нафари жисмоний, 562 нафари иқтисодий, 26 нафари жинсий зўравонликка учраганини маълум қилган.

Руҳий зўравонликка учраганларнинг 1 766 нафари, яъни 93 фоизини аёллар ташкил этган. Содир этилаётган руҳий зўравонлик асосан 1 841 та ҳолатда оилада, 1 353 та ҳолатда эр-хотин ўртасидаги низолар оқибатида келиб чиққанлиги аниқланган.  

Жисмоний зўравонликка учраганларнинг 1 071 нафари, яъни 98 фоизи аёллардир. Жисмоний зўравонлик 865 та ҳолатда эр-хотин, 157 та ҳолатда қайнона-келин (куёв), 43 та ҳолатда ота-она ва фарзанд ўртасидаги можаролар оқибатида содир этилган.

    Бошқа янгиликлар