АсосийJamiyat

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги "диплом берилмаётгани" ҳақидаги хабарларга муносабат билдирди

'Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги "диплом берилмаётгани" ҳақидаги хабарларга  муносабат билдирди'ning rasmi

Ижтимоий тармоқларда «Ўзбекистонда олий таълим битирувчиларининг дипломлари турли сабаларга кўра берилмаяпти» ҳамда «Юқори палата назоратга олиб ҳам барҳам топмаган кўзбўямачилик» мазмунидаги хабарлар тарқалди.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ушбу хабарларга муносабат билдирди.

"Вазирлик томонидан ушбу хабарларда кўтарилган масалалар назоратга олинган бўлиб, бу борада вазирлик масъуллари бошчилигида ОТМ проректорлари билан ZOOM платформаси орқали онлайн форматда йиғилиш ўтказилди. Унда ортиқча тўсиқларга йўл қўймасдан, муаммоларни бартараф этган ҳолда битирувчилар дипломларини электрон шаклда ОТМда мавжуд “Олий таълим жараёнларини бошқариш — HEMIS” ахборот тизими орқали бериш бўйича кўрсатмалар берилди.", дейилади хабарда.

 

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

Бошқа янгиликлар