АсосийЖАМИЯТ

Истеъмолчи авиачиптадан уч йилгача фойдаланиш ҳуқуқини олди

Марғилон шаҳар истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти томонидан Қиргули МФЙ ҳудудид...

'Истеъмолчи авиачиптадан уч йилгача фойдаланиш ҳуқуқини олди'ning rasmi

Марғилон шаҳар истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти томонидан Қиргули МФЙ ҳудудида яшовчи З.Усмоновнинг Ўзбекистон Республикаси Бош Прокуратурасининг ишонч телефонига мурожаати ўрганилган. 

Бу ҳақда Марғилон шаҳар ИҲҲҚ жамияти мутахассиси Саидхон Хапизов хабар қилди.

Ундан маълум бўлишича, мурожаат эгасининг фарзанди 2021 йилнинг июнь ойида Марғилон шаҳрида жойлашган авиакассадан Қирғизистон Республикаси орқали Россия Федерациясига учиш учун 3 000 000 (уч миллион) сўмга авиачипта сотиб олган. 

Бироқ кейинчалик узрли сабаб билан уча олмаслиги маълум бўлгач, авиакасса масъулларига ушбу масалада мурожаат қилиб, авиачипта пулини қайтарилишини сўраган. 

Авиакомпания вакиллари эса унга ушбу ҳолатда авиачипта учун тўланган пулни тўлиқ эмас, балки унинг 400 000 (тўрт юз минг) сўминигина қайтара олишларини маълум қилганлар.  

Мурожаат мутахассислар томонидан ўрганилиши жараёнида истеъмолчи ва авиакасса раҳбарининг мулоқоти таъминланган ҳамда уларга Ўзбекистон Республикасининг “Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги ва “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Қонунлари тушунтирилган. 

Авиакасса раҳбарига юзага келган ҳолатда истеъмолчига авиачипта пули қайтарилиши лозимлиги ёки бунга муқобил вариант сифатида парвоз муддатини бошқа пайтга кўчириб бериш зарурлиги тушунтирилган.  

Олиб борилган тушунтириш ва тарғибот ишлари натижаси билан ҳамда ҳар икки томоннинг розилиги асосида истеъмолчи чиптаси уч йил муддатгача фойдаланиш ҳуқуқи билан узайтирилиб берилган.

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

Бошқа янгиликлар

'Туркиялик актриса Эже Иртем вафот этди'ning rasmi

ЖАМИЯТ Бугун 13:04

Туркиялик актриса Эже Иртем вафот этди

Актрисанинг ўлими унинг туғилган куни нишонланганидан бир кун ўтиб содир бўлган.

'Банкоматдаги носозликлар учун банклар жаримага тортилади'ning rasmi

ЖАМИЯТ Бугун 10:46

Банкоматдаги носозликлар учун банклар жаримага тортилади

Тимур Ишметовнинг айтишича, 2025 йилда банкоматлар орқали жами 341 миллион операция амалга оширилган бўлиб, муаммоли транзакциялар улуши 0,08 фоизни ташкил этган.

'Сирдарёда меҳмонхона 631 миллион сўмлик газни ноқонуний ишлатгани аниқланди'ning rasmi

ЖАМИЯТ Бугун 09:44

Сирдарёда меҳмонхона 631 миллион сўмлик газни ноқонуний ишлатгани аниқланди

Беш ҳудудда газ ва электр энергиясини талон-торож қилиш ҳолатлари фош этилди.

'Бразилияда икки вертолёт тўқнашди'ning rasmi

ЖАМИЯТ Бугун 07:34

Бразилияда икки вертолёт тўқнашди

Қурбонлар орасида Оливер Три бўлиши мумкин.

'Мирзиёев Си Цзиньпинни таваллуд куни билан табриклади'ning rasmi

ЖАМИЯТ Бугун 07:29

Мирзиёев Си Цзиньпинни таваллуд куни билан табриклади

Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

'Самарқандда боғча тарбияланувчиси сув ҳавзасига тушиб кетиб ҳалок бўлди'ning rasmi

ЖАМИЯТ Бугун 05:47

Самарқандда боғча тарбияланувчиси сув ҳавзасига тушиб кетиб ҳалок бўлди

Mазкур ҳолат юзасидан Пайариқ тумани прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда.