Эртага, 30 июлдан бошлаб Нью-Йорк вакциналанган фуқарога мандат ва 100 доллар мукофот беради.
Бу тартибнинг жорий этилишига шаҳар ҳудудида Дельта вариантининг кўпайиб бораётгани сабаб бўлди.
Нью - Йорк шаҳри мери Билл де Блазио вакцинанинг 1дозасини қабул қилганларга 100 доллар беришини ўз Твиттер саҳифасида маълум қилган.
Расмийларнинг сешанба куни таъкидлашича, эмланган ва эмланмаган америкаликлар орасидаги текширувлар натижаси ўта аянчли аҳволда. Мамлакатнинг айрим ҳудудларида ўтган ҳафта давомида 100 минг аҳолига 50 дан ортиқ янги юқумли касалликлар юқтирилгани қайд этилган.
29.07.2021 18:59
Нью-Йоркда вакцина олганларга 100$лик мукофот берилади






