Ижтимоий тармоқларда “Қарши ситими ёки Колхоз ситими?” сарлавҳа билан шикоят эълон қилинди.
"Қашқадарё ҳудудий электр тармоқлари" АЖ мутахассисларининг маълум қилишича, 29-июль куни Қарши шаҳри ҳудудида жойлашган “Қарши сити” кўп-қаватли турар-жой масканини электр энергияси билан таъминлаб келган 10 кВли “Хонтепа-1” электр узатиш тармоғида носозлик юзага келган.
Ушбу носозлик сабаб “Қарши сити” ҳудудидаги кўп-қаватли турар-жойларнинг электр таъминотида узилиш содир бўлган. Қарши шаҳар электр таъминоти корхонасининг тезкор чиқиш бригадалари томонидан чоралар-тадбирлар ишлаб чиқилиб, электр узатиш тармоғидаги камчиликлар бартараф этилган.






