1

Бўстонлиқ туманида от спорти бўйича халқаро мусобақалар бўлиб ўтмоқда

ЖАМИЯТ 26.03.2016, 23:16
Теглар: Спорт
Бўстонлиқ туманида от спорти бўйича халқаро мусобақалар бўлиб ўтмоқда

Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманидаги “Аллюр” от спорти клубида болалар ва ўсмирлар ўртасида конкур (тўсиқларни  ошиб ўтиш)  бўйича халқаро мусобақалар бўлиб ўтмоқда. 

25-27 март кунлари бўлиб ўтиши белгиланган мазкур “миллатлар кубоки”да Ўзбекистон, Россия, Германия, Қозоғистон ва Қирғизистондан ёш спортчилар иштирок этишмоқда. 

Мусобақаларнинг биринчи куни илк босқичда  21 нафар спортчи иштирок этди. Умумий натижалар бўйича ёш ҳамюртимиз Абдушукур Собиржонов “Ремтекер” лақабли отида 1230 балл тўплади  ва биринчиликни қўлга киритди. Иккинчи ўринни олган  яна бир ўзбекистонлик Аъзам Раҳматов “Тайсон” лақабли оти билан 1200 балл тўплади. Учинчи ўрин ҳам ҳамюртимиз Нодир Мирсаидовга насиб этди. У “Наврўз” лақабли отда 1140 балл тўплай олди. 

Иккинчи босқичда ҳам ёш чавандозларимиз пешқадамликни қўлдан беришмади. Миррауф Одилов “Рижана” лақабли отда белгиланган масофани 42,56 сонияда босиб ўтли ва мутлақ ғолиб деб топилди. Иккинчи ва учинчи ўринлар 45,11 сониялик натижа кўрсатган Абдушукур Собиржонов ҳамда белгиланган масофани 45,18 сонияда босиб ўтган Аъзам Раҳматовга насиб этди. 

Бугун ушбу мусобақалар доирасида жамоавий беллашувлар бўлиб ўтди. Ҳар бир мамлакат вакиллари ўз тулпорлари билан белгиланган тўсиқларни ошиб ўтиб, тез ва бехато маррага етиб келишга ҳаракат қилишди. Якуний натижаларга кўра “Ўзбекистон-2” жамоаси биринчи, “Ўзбекистон-1” жамоаси иккинчи ўринни эгаллади. “Россия-2” жамоаси вакиллари ғолиблик шоҳсупасининг учинчи поғонасини забт этишди. 

Эртага мусобақаларнинг гран-при баҳслари бўлиб ўтиши кўзда тутилган.

Шарҳлар

Ўзбекистон давлат спорт академияси ташкил қилинади

23.05.2024, 18:44

Президент бошчилигида ўтказилаётган йиғилишда 2025 йилда пойтахтда янги ишга тушириладиган Олимпия шаҳарчасида Ўзбекистон давлат спорт академияси ташкил қилиниши кўзда тутилганлиги маълум қилинди. Ушбу муассаса ҳузурига Жисмоний...
Машҳур спорт шарҳловчиси Владимир Сафаров вафот этди

14.07.2021, 17:37

Ўзбек футболининг жонкуяр тарихчиси, машҳур спорт журналисти Владимир Ашотович Сафаров бугун, 14 июль куни 82 ёшида вафот этди. Владимир Сафаров 1939 йилнинг 17 январида Тошкент шаҳрида...
Нигина Ўктамовага "Nexia 3" автомобили совға қилинди. У бокс бўйича жаҳон чемпионлигига эришган илк ўзбек қизи

26.04.2021, 17:54

Аввалроқ, Польша мезбонлик қилган ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида -54 кг вазнли боксчи қизимиз Нигина Ўктамова барча рақибаларини мағлубиятга учратган ҳолда, олтин медалга сазовор бўлиб ва...
Германиянинг нуфузли спорт сайтида ўзбек тадқиқотчиси ҳақида мақола чоп этилди

27.02.2021, 22:07

Германиянинг нуфузли спорт сайти Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университетининг енгил атлетика ихтисослиги ўқитувчиси ва мураббийи, мустақил тадқиқотчи Рашид Бурнашев ҳақида мақола чоп этди....
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1