Маълумотларга қарганда кеча, яъни 29 июл куни кундуз соат 9:00 лардан Наманган шаҳар марказидаги "Сардоба" бозори сотувчи ва хирдорлар учун ёпилди.
Хўш бунга сабаб нима эди? Сардоба бозор масъулияти чекланган жамият раҳбари ўринбосари Ёкубжон Мамадалиевнинг айтишича, Наманган шаҳар ҳокимлиги ва шаҳар СЭОМ бош шифокори кўрсатмасига кўра бозордаги барча сотувчилар ва савдо шохобчасида фаолият кўрсатаётган ходимлар тўла эмланиб бўлгач фаолият яна тикланади.
Бозор ҳудудида жойлашган бинонинг учинчи қаватида сотувчи ва тадбирорларга қулайлик яратиш мақсадида Ўзбек-Хитой вакцинаси махсус биригада томонидан олиб келиниб, эмлаш ишлари олиб борилмокда. Шифокорларнинг берган маълумотига кўра, кечадан буён юз нафардан ортиқ ходимлар эмланганлар ва агар улар ташаббус кўрсатиб, ўз вақтида эмланишга чиқишга бугун ва эрта эмлашни якунлашлари мумкин.
Эслатиб ўтамиз бозор маъмурияти ва ишчи ходимлари 25 нафар бўлса бунга қўшимча яна тадбиркор ва сотувчилар, павилон хизматчилари 250 нафардан ортиқ. Бироқ бугун бозорни ёпиш жоиз деб топилган экан, шаҳар ҳокимлиги ва ташкилотчилар томонидан тарғибот ишларига оид эълон, яъни бозорда эмланиш ишлари олиб борилиши сабаб вақтинча фаолиятини тўхтатилиши тўғрисидаги хабарни харидор ва аҳолига берилмаганлиги сабаб бу ерда аҳоли гавжум. Аслида ҳам эълон бериш мақсадга муфовиқ эди.
Намангандан махсус мухбиримиз Умида Қўшоқова






