Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси билан ҳамкорликда Қўмита марказий аппаратидаги қуйидаги вакант лавозимга очиқ мустақил танлов эълон қилади:
— Инновацион фаолият, фан ва таълим соҳасини ривожлантириш бошқармаси Таълим соҳасини ривожлантириш бўлими бош мутахассиси;
— Ички аудит хизмати бўлими бошлиғи;
— Ташкилий-назорат, статистика ва таҳлил бошқармаси мутахассиси;
— Ҳайвонлар соғлигини ҳимоя қилиш бошқармаси бошлиғи;
— Молиявий-иқтисодий таҳлил, харажатларни режалаштириш ва бухгалтерия ҳисоби бўлими Ветеринария хизмати ва чорвачиликни ривожлантириш жамғармаси бош мутахассиси.
Танловда иштирок этиш истагида бўлган номзодлар Давлат фуқаролик хизматчилари вакант лавозимларининг ягона очиқ порталидан рўйхатдан ўтишлари, мавжуд вакант лавозимларни танлаб, сўралган ҳужжатларни электрон шаклда тақдим этишлари лозим.
️Ҳужжатлар 2021 йил 29 июлдан 7 августгача (шу куни ҳам) қабул қилинади.