Жорий йилнинг 30 июль куни соат 10:45 ларда Қашқадарё вилояти, Қарши шаҳар, Мустақиллик шоҳ кўчасида "Нексия" русумли автомобилда ёнғин юзага келган. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги Йўл ҳаракати хавфсизлиги Бош бошқармаси хабар бермоқда.
Маълум бўлишича, ҳайдовчи автомобилни тўхтатган. Ёнғин ўт ўчирувчилар томонидан бартараф этилган.
Ёнғин натижасида куйиш тан жароҳати олганлар йўқ. Автомобилга зарар етган холос.
️Ҳодиса юзасидан шаҳар ФВБ ва ИИБ ЙҲХБ ходимлари томонидан суриштирув олиб борилмоқда.
"️Барча ҳайдовчилардан бошқарувидаги транспорт воситасининг техник созлигига эътиборли бўлишларини сўраймиз",–дейилади ЙҲХББ ахборотида.