АсосийJamiyat

Абитуриентларга рухсатномаларни бериш бошланди

'Абитуриентларга рухсатномаларни бериш бошланди'ning rasmi

2021-2022-ўқув йилида олий таълим муассасаларининг бакалавриат таълим йўналишларига ўқишга кириш учун онлайн рўйхатдан ўтган абитуриентларга «Абитуриент рухсатномаси»ни бериш бошланди. Бу ҳақда ДТМ хабар берди.

"Абитуриентлар тест синовларида иштирок этиш учун «Абитуриент рухсатномаси»ни мй.дтм.уз сайтидан паспорт церияси ва рақами ҳамда шахсий идентификация рақаминики киритган ҳолда олишлари мумкин. 

Шунингдек, рухсатномани Давлат тест марказининг махсус телеграм ботлари орқали ҳам юклаб олиш имконияти мавжуд.

Абитуриент рухсатномасини юклаб олиш мумкин бўлган ботлар: 

 @mandat2021bot 

 @mandat2021_1_bot 

 @mandat2021_2_bot 

 @mandat2021_3_bot

  @mandat2021_4_bot 

Тест синовлари 5 август санасидан бошланишини инобатга олган ҳолда абитуриентлардан рухсатномаларни 4 август санасига қадар юклаб олишларини сўраймиз. "-дейилади хабарда.

Шу ўринда ДТМ абитуриентлар тест синовларига паспорт (ИД-карта) ва абитуриент рухсатномаси билан келишлари лозимлигини, паспорт (ИД-карта) бўлмаган тақдирда абитуриент рухсатномаси ҳақиқий деб ҳисобланмаслигини эслатмоқда.

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

Бошқа янгиликлар