Ҳозиргина Япониянинг Токио шаҳрида давом этаётган ХХХII ёзги Олимпия ўйинларининг бокс мусобақаларида ҳамюртимиз Шаҳобиддин Зоиров ўзининг навбатдаги жангини ўтказди. У чорак финал йўлланмаси учун Капо Верде вакили Девид Варела де Пинага қарши рингга кўтарилди. Бу хақда Туризм ва спорт вазирлиги Ахборот хизмати хабар қилмоқда.
Бутун жанг давомида ҳамюртимиз катта ташаббусга эга бўлди ва якунда ишончли ғалабага эришиб, чорак финал йўлланмасини қўлга киритди.






